Ёшликда олинган билим- тошга ўйилган нақш кабидир!
Жорий йилнинг 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини янада кучайтириш мақсадида "Зарбдор ойлиги" ўтказилаётганлиги барчамизга маълум.
Ушбу ойлик мобайнида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар ҳамда мактаб ва боғчаларда тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳар доимгидан кўра янада кучайтирилди.
Қашқадарё вилояти мисолида оладиган бўлсак, режа асосида туман ЙҲХБ ходимлари ўзларига бириктирилган боғчаларга навбати билан ташриф буюришиб, болажонларга йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилиб ўтилган асосий қоидаларни бола тилида тушунтиришга, пиёдаларга оид йўл белгиларини суратлар ва кўргазмали қуроллар орқали етказишга ҳаракат қилишди.
Халқимизда бир нақл бор - "Ёшликда олинган билим- тошга ўйилган нақш кабидир!". Шу сабабли болаларга ёшлигиданоқ йўл ҳаракати қоидалари юзасидан оз-оз тушунча бериб, келгусида қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишлари учун ҳисса қўшайлик.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати