Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 2023 йилда якунланади
Эски намунадаги гувоҳномалар берилган санасига мувофиқ алмаштирилади:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 - 2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 - 2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабргача.
Эслатиб ўтамиз, ўз муддатида янги намунага алмаштирилмаган эски намунадаги гувоҳномалар ўзининг ҳақиқийлик кучини йўқотади.