Тест режимида

Хабарлар

“Эзгулик патрули” ходимлари эзгу ишларини давом эттиришмоқда

Юртимизда коронавирусига қарши турли чора-тадбирлар амалга оширилаётган вақтда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ “Эзгулик патрули” ходимлари эзгу ишларини давом эттириб, йўл ҳаракати қатнашчиларига бепул тиббиёт маскаларини тарқатишмоқда. Айни дамларда коронавируснинг юртимизга синов тариқасида кириб келган вақтида айрим виждонсиз ҳайдовчи ва сотувчилар хизмат нархларини асоссиз ошириб, ўзларининг асл қиёфаларини кўрсатишга уринишмоқда. Лекин барча мутасадди раҳбар ва масъул ташкилотлар ҳамкорликда иш олиб боришиб, юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олишда тегишли чора-тадбирлар кўришмоқда. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган фуқаролар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилишлари тўғрисида яна бир бор эслатиб ўтамиз.       

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати