Эзгулик ва олийжаноблик йўлида...
Юртимизнинг барча гўшаларида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун пандемия шароитида халқимизга меҳр ва саховат кўрсатиш ҳар қачонгиданда долзарб тус олган.
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳрининг Спитаменшоҳ кўчасида жойлашган Ҳазора маҳалласида истиқомат қилувчи 20 дан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.
Моддий жиҳатдан қийналган мазкур оилаларнинг турмуш тарзини ҳисобга олиб, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари яшаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бердилар.
Бугунги синовли ва мураккаб шароитда, ижтимоий жиҳатдан қийналиб қолган инсонларга саховат ва меҳр кўрсатиш, ички ишлар органлари ходимларига хос эзгу ишлардан ҳисобланади. Эзгулик ва олижанобликка йўғрилган хайрли ишлар Самарқанд вилояти бўйлаб кенг кўламда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати