Фарғонада ЙҲХБ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши тадбир ташкил этилди
2021 йил 17 декабрь куни соат 20:00 ларда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида маълумот асосида, "Водил-Фарғона-Олтиариқ" йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи Ф.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобиль ортидан кузатилган. Ҳайдовчи Олтиариқ туманидаги хонадонларнинг бирига келиб тўхтаган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув жараёнида, автомобиль салонида, хорижда ишлаб чиқарилган 1630 дона "Золотой песок" номли пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланган ва ҳолат ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.