Тест режимида

Хабарлар

Фарғона шаҳар, Ватан равнақи кўчасидаги нотекис йўл яхшиланди

Жорий йилнинг 23 май куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар, Ватан равнақи кўчасидаги йўлда юзага келган нотекислик акс этган видеолавҳа эълон қилинди.

Ҳолат бўйича Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу йўлда хосил бўлган нотекислик йўл ташкилотлари билан биргаликда шу куннинг ўзида бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати