Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди
Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан бири (аёл) Андижон вилоятидан, иккинчиси (аёл) эса Тошкент вилоятидан бўлиб, жорий йил 25 март куни Туркиядан Фарғонага чартер рейси билан келишган ва карантинга олинган.
Уларда 27 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ушбу беморлар шифокорлар томондан халқаро стандартлар асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли айни пайтда дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.
Манба: @ssvuz
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати