Тест режимида

Хабарлар

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи билан суҳбат

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи подполковник И.Юлдашев журналист томонидан вилоят ҳудудидаги йўл-транспорт ҳодисалари ва уларни олдини олиш юзасидан берилган саволларга жавоб берди. И.Юлдашев вилоят ҳудудида пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, автомобиль йўлларида вояга етмаган болаларнинг қаровсиз юриши, бунинг оқибатида турли аянчли кўнгилсизликлар ҳам юзага келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Суҳбат сўнгида барча вилоят аҳолисига мурожаат қилиб, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда нафақат ЙПХ ходимлари балки йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳам ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтди. Барча фуқаролардан белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўради.