Тест режимида

Хабарлар

Фарғона вилоятида тест синовлари муносабати билан вақтинча транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 2 сентябр кунидан бошлаб олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтаказиладиган 6 та ҳудудлар яқинидаги қуйидаги кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади: 

1- "Истиқлол" стадиони ҳудудидаги И.Каримов кўчасининг бир қисми ва “Эзгулик” кўчаси;

2-ФарДУ стадиони ҳудудидаги “Ал-Фарғоний” кўчасининг бир қисми ва “Мураббийлар” кўчаси;

3- Қиргули мавзеси, "Нефтчи" стадиони ҳудудидаги “Марғилон ” кўчасининг бир қисми;

4- Марғилон шаҳри, 2-БЎСМ футбол ўйингоҳи ҳудудидаги “Туркистон” кўчасининг бир қисми ва “Сайидхўжа эшон” кўчаси;

5- Қўқон шаҳри марказий ўйингоҳи ҳудудидаги “Туркистон” кўчасининг бир қисми;

6- Сўх тумани марказий ўйингоҳи ҳудудидаги “Адолат” ва “Маърифат” кўчалари.