Тест режимида

Хабарлар

Фарғонада яна бир янгилик

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан 2 та “Tracker” ва “Lacetti” русумли хизмат автомашиналарига интернет тарқатувчи қурилма ва белгилар ўрнатилди. Эндиликда ҳар қандай фуқаро улардан бепул фойдаланиши мумкин.
Республикамизда илк бор Фарғонада жорий қилинган бу янгилик, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, уларнинг электрон ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган.
“Патруль зиё маскани” дея ном берилган лойиҳадан самарали фойдаланиш учун, фуқаролар хизмат автомашиналари ёнида шахсий уяли алоқа воситаларининг WI-FI тизимини ёқишади ва ундаги “Патруль зиё маскани” тармоғига уланишади. Автомашина сиртидаги махсус QR-коди орқали “ZiyoNet” таълим порталининг кутубхона базасига тўғридан-тўғри уланишади.
Бундан ташқари “TAS-IX” тизимидаги бошқа сайтлардан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати