Тест режимида

Хабарлар

Фарғонада ташкил этилган карантин постлари ҳақида

Фарғона вилоятини қўшни Андижон ва Наманган вилоятлар билан боғловчи йўлларда жами бўлиб 11 та карантин постлари ташкил этилган. Ушбу постларда вилоят ИИБ ЙҲХБ, Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари хизмат олиб боришмоқда. Фарғона вилоят ҳудудида рўйхатда турувчи фуқаролар бошқа вилоят ҳудудига чиқиши чекланган. Фарғона вилоятида бўлган, лекин рўйхат бўйича бошқа ҳудудда яшовчиларга ўз манзилларига етиб олишлари учун чекловлар мавжуд эмас. Бошқа вилоятда рўйхатда турувчилар Фарғона вилоятига киришлари учун чеклов ўрнатилган. Карантин постларида транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчи ва йўловчиларга гигиена қоидаларига амал қилишлари, жамот жойларида ниқобларда юриш зарурлиги тушунтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати