Ҳозирги фаровон кунлар учун жасорат кўрсатган қаҳрамонлар ёдга олинди
Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари деган гапни кўп ишлатамиз. Баъзида ана шу қувончу ташвишлар билан ўралашиб, оиламизга, ота-онамизга, фарзандларимизга вақт ажрата олмаймиз. Яқинларни йўқлаш, ўтганларни хотирлаш, уларни ёд этиш айрим ҳолларда ёдимиздан кўтарилади. Айтилганларнинг барчасинини бир сўз билан маънавий ва маърифий дунёқарашимизни шакллантиришга эътиборсизроқ бўлиб қоламиз, десак тўғрироқ бўлади. Маънавият ва маърифат жуда кенг қамровли тушунча. Улар инсоннинг ақлу заковати, руҳий дунёси, ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик қарашларини, бир – бирларига ҳамда оилага бўлган муносабатларини, Ватанга муҳаббат ҳисларини ўзида мужассам этади. Шу сабабли ҳам Тошкент вилояти маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бу борадаги ишларни тизимли равишда ташкил этиш, ходимларнинг маънавий ва маърифий дунёқарашини шакллантириш, уларда ватанпарварлик туйғусини янада юксалтиришга йўналтирилган йўл харитасини ишлаб чиқди.
Йўл харитасида белгиланган вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш учун аниқ режалар белгилаб олинди. Куни кеча ЙҲХБнинг бир гурух ходимлари ўз оила аъзолари билан биргаликда ана шу режа асосида “Мотамсаро она” хотира мажмуасига ташриф буюришди.
Бу тадбир зиёратга ота-оналари билан бирга келган жажжи фарзандларга жуда маъқул келди. Боболари уларга вилоятимиздан урушга кетиб, бизнинг ҳозирги фаровон кунларимиз учун ўз жонларидан кечган мард инсонлар ҳақида, улар кўрсатган қахрамонликлар ҳақида сўзлаб беришди.
Маънавиятни ва маърифий дунёқарашларни шакллантириш энг аввало ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Агар у изланувчан, янгиликларга интилувчан бўлса, бу йўналишларда ҳам муваффақиятларга эришади. Унга озгина туртки, бир озгина ёрдам кўрсатилса бас.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати