Фарзанд отанинг қоидаларга амал қилмаётганлигидан хавотирда
Фарзанд: дада, рулда телефонда гаплашиш мумкин эмас;
Ота: ақл ўргатма менга;
Фарзанд: қизил чироқда ўтдингиз дада;
Ота: ишинг бўлмасин сени;
Фарзанд: секинроқ ҳайданг автомашинани дада қўрқиб кетябман;
Ота: жим ўтир дедим сенга.
Қоидаларни бузиб, ўзингиз, яқинларингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг.
Йўл тартибни ёқтиради!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати