Филиппинда автомобиллар тирбандлигини олдини олиш мақсадида ноодатий ЙҲҚ ишлаб чиқилган. Давлат рақам белгилари 1 ва 2 рақамлари билан тугайдиган автомобиллар душанба кунлари, 3 ва 4 рақамлари билан тугайдиган автомобиллар сешанба кунлари, 5 ва 6 билан тугайдиганлари чоршанба кунлари, 7 ва 8 билан тугайдиганлари пайшанба кунлари, жума куни еса 9 ва 0 рақамлари билан тугайдиган автомашиналар йўлларда ҳаракатланмаслиги керак. Дам олиш кунлари барча автомобиллар йўлларда ҳаракатланишлари мумкин экан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати