Фирибгарлик билан айбланиб, қидирувда бўлган шахс ЙПХ ходимлари томонидан ушланди
2022 йил 19 июль куни соат 11:20 ларда Юнусобод туманига хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Т.Файзиев ва Н.Сайфуллаевлар томонидан “Малика” бозори қаршисида ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган, Андижон шаҳрида яшовчи Л.М.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 17 декабрдан буён қидирувдалиги аниқланган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Л.М. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...