Тест режимида

Хабарлар

Фуқаролар яшаш манзилларига эсон-омон етиб бормоқдалар

16 март кунидан бошлаб Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилди. Талабаларни яшаш манзилларига жўнатиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилмоқда. Хусусан, Талабалар шаҳарчаси, Тошкент Ирригация ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти бинолари олдида автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Шунингдек, Тошкент автовокзали, Тошкент савдо маркази ёнидаги автошоҳ бекатларидан жами 116 та автобуслар, 471 та таксилар фуқароларни яшаш манзилларига элтиб қўймоқдалар. Қатновлар 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилмоқда. Фуқаролар эсон-омон яшаш манзилларига етиб боришлари учун ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари патруль автомобилларида кузатувларни йўлга қўйган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати