Фуқаролар мурожаатини бевосита жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида, тасдиқланган жадвалга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг фуқароларни қабул қилиш хонасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник О.Ч.Саидовнинг шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган жисмоний, юридик шахслар ва уларнинг вакиллари қабул қилинди. Қабул давомида қилинган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, қисқа муддатларда ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан бош бошқарма масъул ходимларига топшириқлар берилди.
Қабул сўнггида фуқаролар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти бўйича қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда киритилаётган янгиликларга муносабатлари бўйича ҳам сухбатлашилиб, қабулга ташрифлари учун миннатдорчилик билдирилди.
Эслатма ўрнида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида хафтанинг душанбадан жума кунига қадар Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, шанба куни эса бош бошқарма бошлиғининг шахсий қабул кунлари ташкил этилганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати