Гаи ходимларига ҳам, Ички ишлар ходимларига ҳам, Миллий Гвардия ходимларига ҳам...
"ГАИ ходимларига ҳам, Ички ишлар ходимларига ҳам, Миллий Гвардия ходимларига ҳам, биламан, чарчаган улар ҳам, лекин бу масалага оқилона ёндашиш вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан "Сиз" деб гаплашиш керак. Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, Сизлар ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришларинг талаб этилади. Албатта талабни ичида маданият ҳам бўлиши керак. Одамларни шахсига тегмасдан, тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ман ўйлайман, бу тўғри бўлади", — дея таъкидлади видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати