Тест режимида

Хабарлар

Чилонзор тумани Гавҳар кўчасининг Дўмбиробод кўчасидан Ш.Руставели кўчасигача йўл вақтинча ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 23:00 дан 9 июнь куни соат 11:00 га қадар Чилонзор тумани Гавҳар кўчасининг Дўмбиробод кўчасидан Ш.Руставели кўчасигача бўлган қисмида, йўлининг бир томонида асфальт қилиш ишлари бошланади. Шунга кўра, йўлнинг мазкур томони автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади.

Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати