Газ баллонингиз синовдан ўтганми?
Транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари, улардан фойдаланишда хавфсизлик масаласи, нохуш ҳолатларни олдини олиш ишларига барчамиз бирдек масъулмиз, қолаверса газ баллони билан боғлиқ бўлган нохуш ҳолатларни эшитганмиз ва гувоҳи бўлганмиз.
Ўз навбатида, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБнинг жойлардаги бўлимлари томонидан ўтказилаётган махсус тадбирлар ҳам айнан хавфсизлик масаласига қаратилмоқда.
Жумладан, газда ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситалари билан боғлиқ жами 42 та турли кўринишдаги қоидабузарликлар, хусусан 4 та ҳолатда СПГ-2 туридаги газ баллон ўрнатиб олган, 19 та ҳолатда газда ишлаш учун қайта жихозланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари ёнида бўлмаган, 7 та ҳолатда белгиланган тартибда ЙҲХ хизматидан рўйхатдан ўтмаган, 12 та ҳолатда газ баллони навбатдаги синовдан ўтказиш муддати ўтиб кетганлиги аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бу каби ўтказилаётган рейдлардан мақсад келгусида содир бўлиши мумкин бўлган нохушликнинг барвақт олдини олиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати