Гигиена қоидалари – саломатлигингиз гарови!
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида коронавирусга қарши курашиш, вирус тарқалиши олдини олиш чоралари ва йўл кира нархларини сунъий оширилишига йўл қўймаслик юзасидан бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ҳайдовчига гигиена қоидаларига амал қилишлари юзасидан йўриқномалар берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати