Тест режимида

Хабарлар

Гиёҳванд модда олиб юрган яна бир йўловчи аниқланди

Бугун, 2022 йил 27 январь куни соат 15:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Саидахмедов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1987 йилда туғилаган С.С.нинг ёнида бўлган "Winston" номли сигарета қутиси ичидан, икки дона жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.С. ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.