Гиёҳванд модда — ёш йигит умрини барбод қилмоқда
2022 йил 14 февраль куни соат 14:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 2001 йилда туғилган А.Х. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида фуқаро А.Х.нинг чўнтагидан, оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Х. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...