Тест режимида

Хабарлар

Гиёҳвандлик билан боғлиқ навбатдаги факт

2022 йил 27 февраль куни соат 17:00 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва А.Тожиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган Х.А.нинг ёнидан, қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.А. ва аниқланган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.