Гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ яна бир факт
Бугун, 2022 йил 15 февраль куни соат 12:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Бектемир" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Толипов ва И.Джумабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.М. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида автомобиль салонидан, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, фуқаро Б.М. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.