“GRAND ROAD TASHKENT” МЧЖ билан ҳамкорликда йўл чизиқлари чизилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги “Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” билан ҳамкорликда 2020 йил 4 март кунидан бошлаб йўл чизиқларини янги ҳамкор ташкилот билан чизишни бошладилар. Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш мақсадида пойтахтимиздаги 24 та чорраҳаларга Европанинг илғор хориж тажрибаларини қўллаб, “GRAND ROAD TASHKENT” МЧЖ томонидан пиёдалар ўтиш жойларига ётиқ йўл чизиқлари, автомашиналар учун тўхташ чизиқлари, йўлни бўлакларга ажратувчи чизиқларни термопласт ёрдамида қайта чизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати