Гулистон шаҳрида рейд тадбири ўтказилди
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда СЭОН ходимлари ҳамкорлигида республика махсус комиссияси қарори ижросини таъминлаш ҳамда қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида вилоят маркази Гулистон шаҳрида рейд тадбири ташкил этилди. 300 га яқин карантин қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланиб, ИИО ходимларига қаршилик кўрсатган ва қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати