Тест режимида

Хабарлар

Гумон ортидаги текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланмоқда

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 14 март куни соат 07:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Б.Нуғмоновлар томонидан, пойтахтдан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган "Mercedes-Benz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган М.А.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 март куни соат 23:30 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган О.С.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.С. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 14 март куни соат 21:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан, пойтахтдан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Ф.Ю. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонида бўлган гугурт қутиси ичидан, 4 дона психотроп дорисига ўхшаш таблеткалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.С. ва аниқланган дори воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 15 март куни соат 01:45 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Саидахмедов ва Н.Тожибоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган М.В.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган ҳамда гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.В. ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмодқа...

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izohingiz yoki to`gri versiya: