Гумон ортидаги текширувлар давомида бир қанча фактлар аниқланмоқда
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2021 йил 24 декабрь куни соат 13:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва С.Топиловлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1990 йилда туғилган О.И.нинг ёнидан “Kent” номли сигарета қутиси ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.И. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 24 декабрь куни соат 11:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ф.Максудов ва М.Нарзиевлар томонидан, Махтумқули кўчаси “Ашхобод боғи” қаршисида пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1985 йилда туғилган У.С.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 25 ноябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро У.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 24 декабрь куни соат 11:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими И.Джумабаев томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1991 йилда туғилган М.А.нинг сумкасидан 2 ҳил турдаги 2 дона пиротехника воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. ва аниқланган пиротехника воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 24 декабрь куни соат 17:00 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари У.Ишанходжаев ва О.Масалиевлар томонидан, Қўйлиқ ота кўчасида пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1968 йилда туғилган Ў.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганида фуқаро Ў.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 24 октябрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ў.А. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 24 декабрь куни соат 11:20 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими О.Турғунов томонидан, И.Каримов кўчасида пиёда равишда ҳаракатланиб келаётган, 1980 йилда туғилган Н.С. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдами махсус дастур орқали текширилганида фуқаро Н.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 18 август кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.