Тест режимида

Хабарлар

Яна икки қидирувдаги шахслар планшет мосламаси ёрдамида аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 31 январь куни соат 23:30 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Нозимжонов ва Д.Бегматовлар томонидан, Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Epica" русумли атвомобиль тўхтатилиб, йўловчи, 2002 йилда туғилган Ю.О.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Ю.О. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 3-қисми билан айбланиб, 2021 йил 25 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ю.О. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 31 январь куни соат 21:55 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Жозилов томонидан, Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган О.Э.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро О.Э. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан айбланиб, 2021 йил 7 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Э. Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...