Гумон ортидан текширилган шахслар қидирувда бўлиб чиқди
Йўллардаги текширувлар давомида:
- 2022 йил 19 январь куни соат 11:30 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Хайдаров ва С.Юлдашевлар томонидан, КХАЙ кўчаси “Crafers” биноси қаршисидан ҳаракатланиб келаётган пиёда, 1996 йилда туғилган Ш.С. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Ш.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 27 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.С. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 19 январь куни соат 11:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Шариповлар томонидан, пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1987 йилда туғилган О.К. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро О.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 8 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.К. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда.