Тест режимида

Хабарлар

Халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан пойтахтда айрим йўллар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, триатлон бўйича Халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар ёпилади. Булар:

- КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан — Ч.Айтматов кўчасигача;

- КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан - Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.