Ҳамкорликдаги текширув давомида "Тошкент автошоҳбекати"да қидирувдаги шахс ушланди
2021 йил 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 251 прим бир моддаси 2-қисми, 251 прим бир моддаси 3-қисми ҳамда 190-моддаси 2-қисми "б" бандида кўрсатилиб ўтилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 2021 йил 2 декабрь кунидан буён қидирувда бўлган, 1989 йилда туғилган А.А. "Тошкент автошоҳбекати"да ушланган.