Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига
Жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тратибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қуйидагиларни тавсия этамиз:
- масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш;
- шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш;
- транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик;
- ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш;
- пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш;
- тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш.
Эслатиб ўтамиз! Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг.