Тест режимида

Хабарлар

“Хасанбой” блок-постида ходимлар ҳушёр

Жорий йилнинг 31 май куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган “Хасанбой” блок-постида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспекторлари Р.Нурматов, Н.Сохиджонов, Кинология ходими И.Узоқхўжаев, ППХБ ходимлари М.Аширов, Н.Нуриддинов хамда Миллий гвардия ходими А.Мавляновлар томонидан ҳамкорликда “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, 1996 й.т. И.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салони ҳайдовчи ўриндиғи тагидан газета парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи И.Н. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати