Тест режимида

Хабарлар

Хавфсизлик биринчи ўринда

2020 йилнинг 13 июль куни соат 04:30 ларда, Навоий вилояти, Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М 37 автомобиль йўлининг 154-километрида тегишли ҳужжатларсиз ва хавфсизлик камарини тақмасдан “Ласетти” русумли автомашинада “Навоий-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган А. исмли ҳайдовчи ҳам манзилига етиб боришни кўзлаган эди. Аммо у катта тезликда ҳаракатланиб “Mercedes-Benz” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси “бош мия чайқалиши, ўмров суяги синиши, ўнг оёқ болдир суяги синиши” жароҳатларини олиб, Кармана тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Биз барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, айниқса сутканинг қоронғу вақтида янаям эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз. Зеро, ҳар қандай автоҳалокат қоидани бузиш натижасида содир этилади. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқа.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати