Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчи гиёҳванд моддага ўхшаш ўсимликни суғурта қоғозига яширди

2022 йил 1 январь куни соат 16:00 ларда, Самарқанд шаҳри, "Гагарин-Рудакий" кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Қаршиев томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, суғурта полиси қоғозига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Ф. ва аниқланган модда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБга топширилган.