Ҳайдовчилар диққатига!
2021 йил 31 декабрь ҳамда 2022 йил 1 январь кунлари "Янги Ўзбекистон боғи"га ташриф буюрувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғ атрофида айрим йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Боғ атрофида автотураргоҳлар ҳамда тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоралари кўрилган.
Шунингдек, 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 10 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг "Амирсой" тоғли дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда хавфсизликни ва йўлнинг ўтказувчанлик имкониятини инобатга олган ҳолда вақтинча бир томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади.
Батафсил видеода.