Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилар диққатига!

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 88-километридаги кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошланганлиги муносабати билан ушбу йўлда автомобиллар ҳаракати вақтинча йўлнинг бир томонида ташкил этилди. Мазкур йўл атрофида тегишли белгилар ўрнатилиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимлари ҳам жалб этилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларининг талабларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.