Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Ў. фуқаро Ў.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.