Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ф.Г.га гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида "B" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.