Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.К. фуқаро Т.С.га “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини назарий ва амалий имтиҳонларга қатнашмасдан олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Й.Ҳ.” хусусий корхонаси инструктори Т.Т. фуқаро М.М.га танишлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ҳуқуқни берувчи гувоҳнома олиб бериш эвазига 1,6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.