Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.В. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.