Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. ва М.М.лар 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига жорий йилнинг ноябрь ойида 700 АҚШ долларини олиб, яна 200 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик), 28 ва 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.