Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонқа тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Х.Н.” авто МЧЖ раҳбари М.М. фуқаро Р.Р.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан гўёки мансабдор танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.