Тест режимида

Хабарлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Ғиждувон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Д. бошқа бир фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига 3,8 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.