Ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан тақиқланган моддалар топилди
2022 йил 30 март куни соат 09:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Б.У.нинг ёнидан целлофанга ўралган ҳамда йўловчи, 1991 йилда туғилган У.А.га тегишли телефон ғилофининг ичидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.