Хизмат автомашинаси бўлса керак деб ўйлайсиз ва йўл берасиз, аммо...
Ижтимоий тармоқларда ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ва овоз чиқарувчи махсус мосламалар ўрнатилган, жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари акс этган видео лавҳалар тарқалмоқда.
ЙПХ ходимлари томонидан ушбу транспорт воситаларининг эгалари ва ҳайдовчилари аниқланиб, белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.
Юқоридаги каби шахсий транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ва овоз чиқарувчи махсус мосламалар ўрнатган ҳайдовчиларга чора кўрилгани ҳақидаги мақола ёки видео лавҳаларга "Instagram" ва "Facebook"даги саҳифаларимизда айрим обуначиларда "Чора кўриш керакми?" ёки "Ўзининг шахсий автомобили бўлгандан кейин ўрнатадида" каби изоҳлар қолдирилмоқда.
Хотиржам автомобиль бошқариб кетаётган вақтингизда ортингиздан маёқча ва махсус товушлар билан ҳайдовчи тезлик билан келса, сиз хизмат автомашинаси келди деб ўйлайсиз ва йўл берасиз. Қарабсизки, йўл берган ҳайдовчингиз мақтанчоқ бир олифта бўлади.
Хулоса ўзингиздан.