Тест режимида

Хабарлар

Хизмати давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг бир неча ходимлари жазоланди

Жорий йилнинг 26 июнь куни “ЙҲХ ходими ҳукумат қарорига зид равишда электрон суғурта полисини инобатга олмади ва маъмурий баённома тузди” сарлавҳаси остидаги хабар Kun.uz саҳифасида эълон қилинди.

Мазкур хабар ўрганилиб, ИИВ ЙҲХББ масъул ходими томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, хизмати давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг бир неча ходимларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши белгиланди.

Шунингдек, фуқаро Ж.Рузибаевга нисбатан 2021 йил 23 июнь куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори И.Аҳмедов томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги чиқарилган қарор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддасига асосан бекор қилиниши белгиланди.