Тест режимида

Хабарлар

Ходим хизматни яхши кайфиятда, интизом асосида олиб боришида оила аъзоларининг ҳам ўрни катта

Бугун, 8 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳовлисида эрталабки йўриқнома вақтида ходимларнинг оила аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ҳамда ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими масъул ходими ҳам иштирок этди.

Соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар, ходимларга яратилаётган қулайлик ва шарт-шароитлар, эришилаётган ютуқлар, намунали ходимлар ҳақида сўз юритилиб, ходим хизматни яхши кайфиятда, интизом асосида олиб боришида оила аъзоларининг ҳам ўрни катта эканлиги таъкидлаб ўтилди.